Москвада қуруқ ва иссиқ об-ҳаво давом этмоқда. Ҳарорат иқлим меъёридан 4-5 даража юқори, деб хабар бермоқда Россия Гидрометеорология маркази.
Марказ маълумотларига кўра, Москва вилояти ғарбий антициклон таъсирида.
Пойтахтда кундузи ҳарорат 31 даражагача иссиқ. Бу каби жазирама сўнги бор 1948-йилда қайд этилган.
Ёз бошидан буён Москвада бир неча ғайритабиий иссиқлик тўлқинлари кузатилмоқда.


