1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Мўйноқда экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтмоқда

Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 км бўлиб, у Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубидаги йўлсиз ҳудудлардан иборат.

Мўйноқда экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтмоқда

 

Кеча, 26 май куни “Раллй Муйнак” экстремал автомобиль мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Мўйноқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

 

“Қорақалпоғистонни туризм салоҳиятини ошириш, Қорақалпоғистон ҳудудига турситларни жалб қилишда муҳум роль ўйнайдиган “Раллй Мўйноқ” экстремал автомобиль мусобақалари халқаро даражада катта аҳамият касб этмоқда. Бу борада, бўлиб ўтаётган мусобақаларда 8 та давлатдан 50 дан ортиқ хорижий иштирокчилар қатнашаётгани бунга мисол бўла олади. Мўйноқ қадимдан Қоқақалпоғистоннинг ўзига хос стратегик марказларидан ҳисобланади. Бугунги кунда, ўзининг урф-одатлари, таомлари мана шундай ралли мусобақаларини ўтказаётган ҳудудлардаги ўзига ҳосликлар билан бутун дунёдан мамлакатимизга доимий равишда ўзига жалб қилмоқда” – деди Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири Расул Зарикеев.

 

Мусобақа, нафақат Қорақалпоғистон балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади.

 

Кундузги вақтлари спорт автомобиллари, багги ва мототциклларда экстремал мусобақалар, маҳоратли ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтадиган бўлса, кечқурун машҳур диджейларнинг электрон мусиқий концерт дастурлари ташкиллаштирилган.

 

Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубидаги экстремал (йўлсиз) ҳудудлардан иборат.

 

Мотокросс ва автокросс (БАГГИ) мусобақалари эса махсус трассада ўтказилади. Мусобақаларда двигатель ҳажми 1600см3 ва 2000см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, шу билан бирга двигатель ҳажми 1600см3 бўлган «БАГГИ» спорт автотранспортлари ҳамда двигатель ҳажми 152см3 дан 500см3 гача бўлган мототцикллар иштирок этишади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика