1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Мўйноқда “Rally Muynak” автопойгаси ўтказилади

Мусобақада 40 та автомобиль, 20 дан ортиқ мотоцикл ва 10 та баггида 150 га яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Мўйноқда “Rally Muynak” автопойгаси ўтказилади

 

Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Rally Muynak” халқаро экстремал автомобиль мусобақаси бўлиб ўтади.

 

Мусобақада 40 та автомобил, 20 дан ортиқ мотоцикл ва 10 та баггида 150 га яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.    

 

Анъанавий мусобақа  илк бор тўрт кун давом этади. Автопойгачилар, сайёҳлар ва томошабинлар учун сермазмун дастур ишлаб чиқилган. Кундуз кунлари автомобиль, багги ва мотоциклларда экстремал мусобақалар, гастрономик маҳорат дарслари, кечқурунлари эса машҳур диджейлар ижросида электрон мусиқа концертлари  бўлиб ўтади.    

 

Пойга йўлининг умумий узунлиги 425 километрни ташкил қилади. Пойгачилар Устюрт текислигининг қуриб битказилмаган йўлларини кесиб ўтишлари ва Орол денгизининг қуриган туби бўйлаб ҳаракатланишлари лозим бўлади. Мотокросс ва автокросс мусобақалари махсус трассада ўтказилади.  Мусобақада двигатель ҳажми 1600 ва 2000 см3 бўлган махсус жиҳозланган спорт машиналари, мотор ҳажми 1600 см3 бўлган баггилар ва двигатель ҳажми 125 дан 500 см3 гача бўлган мотоцикллар иштирок этишига рухсат берилган.    

 

28 май куни  “Rally Muynak” пойгасининг тантанали ёпилиши ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.    

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика