1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Мўйноқдаги оммавий муштлашувга Бош ҳакам сабаб бўлганми?

Мўйноқдаги оммавий муштлашувга Бош ҳакам сабаб бўлганми?

Мўйноқдаги оммавий муштлашувга Бош ҳакам сабаб бўлганми?

 

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Мўйноқда оммавий муштлашув рўй бергани ҳақидаги хабарлар тарқалганди

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 18.00 да Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган «Орол» стадионида туманнинг «Мўйноқ сити» ва «Жайхун» командалари ўртасида ҳудудийлик босқичи бўйича футбол ўйини бўлиб ўтган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати котиби Шоҳруҳ Ғиёсов хабар бермоқда.

 

 

Хабарда келтирилишича, ушбу учрашувнинг 67-дақиқасида иккита жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва айрим томошабинлар томонидан ўйинни бошқарган бош ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб майдон томонга чиқиб кетиш ҳолати юз берган.

 

Стадионга жамоат тартибини сақлаш мақсадида бириктирилган туман ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида жанжал тўлиқ бартараф этилиб, фуқаролар томонидан тартиб бузилишига йўл қўйилмаган.

 

Мазкур ҳолат оқибатида ўйин иштирокчилари, ҳакамлар ва томошабинлар орасида тан жароҳатини олиб касалхонага мурожаат қилганлар бўлмаган.

 

Ҳозирда, жамоат тартибини бузишга сабабчи бўлган фуқароларнинг барчасини шахси аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика