Бугун, 3 октябрь куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.
Қарор билан 2021 йил 12 ноябрда имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг ахборот-телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Адлия вазирлиги ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси шартномани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.


