Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBА ва IFB камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиев яна ҳимоя жангини ўтказади. Аниқроғи, IBF ташкилоти мажбурий даъвогар филиппинлик Марлон Таралесга қарши жангга буйруқ бериб, музокаралар олиб бориш учун 2 февралга қадар муддат белгилади.
Музокаралар аллақачон бошлаб юборилган ва бир неча ҳафтада якунланиши кутилмоқда. Томонлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда, жангни ташкил қилиш учун очиқ промоутерлик савдоси ўтказилади.
Собиқ WBО чемпиони ҳисобланган Тапалес 2021 йил 11 декабрь куни элиминатор жангида япониялик Ҳироаки Тешигавани 7-раундда нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозониб, мажбурий даъвогарлик мақомини қўлга киритган. Шунингдек, у олдинроқ Муроджон Аҳмадалиевнинг собиқ рақиби Рёсуке Ивасадан муддатидан олдин мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев ўзининг охирги баҳсида чилилик Ҳосе Веласкесдан очколар ҳисобида устун келган эди.
Аввалроқ Муроджон Аҳмадалиев Ронни Риос жанги қачон ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


