RAAC 1950 йиллардан 1990 йилларгача Буюк Британияда ҳам, хорижда ҳам анъанавий бетонга арзон ва енгил альтернатива сифатида қурилишда кенг қўлланилган. Ушбу материални ишлаб чиқаришда газлардан фойдаланиш уни нисбатан мўрт ва сувга чидамсиз қилади.
Бундай бетоннинг тахминий хизмат муддати атиги 30 йил; агар унинг структуравий яхлитлиги бузилган бўлса, у осонгина ёрилиб, тўсатдан қулашни бошлаши мумкин.
Буюк Британиядаги музейлар, шу жумладан Лондоннинг Southbank маркази, York қалъаси музейи ва Уэлс музейлари, уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материалларида бундай бетон тури мавжуд бўлиши мумкинлиги сабабли биноларининг хавфсизлигини зудлик билан кўриб чиқмоқда.


