Мьянма руслар учун 30 кунга визасиз кириш бўйича чекловни олиб ташлади. Рухсат 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади, деб хабар беради «ТАСС».
Россия ТИВ Консуллик департаменти Мянмага сайёҳлик ёки ишбилармонлик мақсадида ташриф буюришни режалаштираётган Россия фуқаролари учун 2023 йил 1 июлдан 2024 йил 30 июнгача халқаро аэропортлар орқали 30 кунгача визасиз киришга рухсат берилади.
Шунингдек, 1 июлдан бошлаб россияликлар Мянма меҳмонхоналар ва туризм вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона рўйхат бўйича меҳмонхонани бронь қилиш асосида махсус туристик виза олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бу виза бронь қилиш муддатига қараб икки ёки кўп марталик бўлиши мумкин, унинг амал қилиш муддати эса олти ойгача давом этиши кутилмоқда.