Томас Мюллер Чемпионлар Лигасида бир клубдаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди.
Загребнинг "Динамо" клубига (9:2) қарши баҳс 35 ёшли яримҳимоячи учун "Бавария" сафида турнирдаги 152-ўйин бўлди.
Бир клубдаги ўйинлар сони бўйича ЕЧЛнинг аввалги рекорди Хавига тегишли эди — испаниялик собиқ яримҳимоячи "Барселона" таркибида турнирда 151 та баҳсда майдонга тушган.


