Бугун, 22 апрель куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларига сел келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Чуст туманидаги Ғовасой, Қўрақўрғон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи (Номсизсой) ва Янгиқўрғон тумани (Подшоотасой) ҳамда Косонсой тумани (Хитойсой)га вилоятнинг тоғли ҳудудлари ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасида ёғган ёмғирлар оқибатида сойларга сел келган. Ҳозирга қадар талафотлар йўқ.


