1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Намангaнда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қамоққа олинди

У лавозимга тайинлаш ва омборга келувчи кўмир ортилган юк вагонлари сонини кўпайтириб бериш эвазига 40 минг доллар пора талаб қилган.

Намангaнда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдори қамоққа олинди

Наманган вилоятида “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz’га хабар берди.

 

Аниқланишича, “Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилояти филиали бошлиғининг ўринбосари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаб бериш ҳамда омборга келадиган кўмир ортилган юк вагонлари сонини кўпайтириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Жорий йилнинг 6 декабрь куни мансабдор шахс сўралган пул маблағидан 25 минг АҚШ долларини филиал ходими орқали олиб, фуқарони кўмир омбори мудири лавозимига тайинланишини таъминлаган.

 

Кейинчалик эса қолган 15 минг АҚШ доллари, шунингдек, омборга кўмир ортилган 30 та вагон юборилгани учун улуш сифатида 7 500 АҚШ доллари, жами 22 500 АҚШ долларини талаб қилган.

 

Ушбу пул маблағлари ўзининг воситачиси бўлган филиал ходими орқали олинаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилди ва уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Шунингдек, кўрилган чоралар натижасида аҳолига кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда имтиёзли нархларда етказиб бериш чоралари йўлга қўйилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика