Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда "ўқувчилар ўқитувчини калтаклашди" мазмунида видео тарқалмоқда.
Вилоят Халқ таълими бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб ўқитувчи ўқувчини синфдан чиқариб юборган. Ўқувчи эса синфга қайтиб кириб, ўқитувчига қўл кўтарган, қолган ўқувчилар эса ўқитувчи ва ўқувчини ажратган.
Айни вақтда мазкур ҳолат вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади.


