1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Қайд этилишича, бир гуруҳ педагог ва техник ходимлар мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ишларида кўмаклашган.

Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

 

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани юзасидан хабарлар тарқалган эди. Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Тўрақўрғон туманидаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.

 

Ўрганишларга кўра, муассасада “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳамда бир гуруҳ педагог ва техник ходимлар мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ишларида кўмаклашган.

 

“Мактаб директори ўқитувчиларни, умуман, таълим тизимидаги ходимларни ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб қилмаслик бўйича жиддий огоҳлантирилди. Меҳнат қонунчилиги доирасида ўқитувчиларни мажбурий меҳнат ва бошқа жамоат ишларига жалб этишга йўл қўймаслик мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг доимий диққат-марказида ҳамда бу масала жиддий эътиборда эканлиги маълум қилинади” - дейилади бошқарма муносабатида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика