1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда сохта доллар тайёрлаб сотувчи шахс ушланди

Бу бўйича вилоятда тезкор тадбир ўтказилган.

Наманганда сохта доллар тайёрлаб сотувчи шахс ушланди

 

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида қалбаки доллар олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахс қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

 

Қайд этилишича, ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Давлатобод тумани “Давлатобод” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи шахс тадбир иштирокчиларига 1000 АҚШ доллари эвазига қалбаки бўлган 3900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сотаётган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.    

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика