1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда тўй кортежида қоида бузган 50 ҳайдовчи жазоланди

25 нафари гувоҳномасидан маҳрум этилди, қолганларига жарима белгиланди.

Наманганда тўй кортежида қоида бузган 50 ҳайдовчи жазоланди

 

Наман­ган вилоятида тўй кортежида қатнашиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган 50 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

 

Вазирликка кўра, ҳайдовчилар д­рифт ҳаракатларини бажарган, қарама-қарши йўналишга чиққан, транспорт воситалари ва пиёдалар учун хавф туғдирган. Шунингдек, улар содир этган ҳуқуқбузарликларни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиргани аниқланган.

 

Суд қарорига асосан, йўл безорилиги ва қўпол қоидабузарлик содир этган 25 нафар ҳайдовчи бир йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди ҳамда уларга БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима белгиланди.

 

Қолган 25 нафар ҳайдовчига эса БҲМнинг 5 баравари — 2 миллион 60 минг сўм жарима қўлланилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика