1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда хотинининг укасини ўлдирган эркак 12 йилга қамалди

Фожиа аёлнинг бирга яшашни давом эттиришдан бош тортгани туфайли келиб чиққан можаро оқибатида содир бўлган.

Наманганда хотинининг укасини ўлдирган эркак 12 йилга қамалди

 

Наманган вилояти суди томонидан хотинининг укасини ўлдирган эркакка нисбатан ҳукм эълон қилинди. Жиноят аёлнинг бирга яшашни давом эттиришдан бош тортгани туфайли келиб чиққан можаро оқибатида содир бўлган.

 

Олий суд маълумотларига кўра, воқеа 20 май куни Давлатобод туманида юз берган. Судланувчи турмуш ўртоғини қайтариб олмоқчи бўлиб, унинг ота-онаси яшайдиган уйга борган. Рад жавобидан сўнг қариндошлар билан жанжал келиб чиққан ва жараёнга аёлнинг кенжа укаси ҳам аралашган.

 

Можаро вақтида судланувчи унга пичоқли қурол қўллаб, оғир тан жароҳати етказган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

 

Суд эркакни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топди ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. У жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика