Наманганга 100 та янги автобуслар олиб келинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов Тошкент шаҳрида “YUTONG Bus co.,LTD” компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича президенти Джефф Сяо бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашган. Учрашувда вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий автобуслар сотиб олиш ва уларга сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилган.
Музокаралар давомида “Xumo avto plyus” МЧЖ ҳамда “YUTONG Hongkong Limited” компанияси ўртасида 100 дона автобусларни сотиб олиш юзасидан шартнома имзоланган.


