1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

NASA астронавтлари тўққиз ойдан сўнг Ерга қайтишди

Уларнинг дастлаб саккиз кунда қайтиши режалаштирилган эди.

NASA астронавтлари тўққиз ойдан сўнг Ерга қайтишди

NASA  астронавтлари Уилмор ва УилямсНик Хейг, шунингдек, россиялик космонавт Александр Горбунов Халқаро космик станцияда тўққиз ой давом этган миссиядан сўнг Ерга муваффақиятли қайтишди. Улар дастлаб коинотда саккиз кун бўлиши режалаштирилган эди, бироқ кемадаги техник муаммолар сабабли миссия узайтирилди.

 

Астронавтлар SpaceX Srev Dragon капсуласида Ерга қайтди. NASA матбуот котиби Жейден Женнингснинг сўзларига кўра, парвоз муваффақиятли бўлиб, ХКСдан Ерга қайтиш 17 соат давом этди. Капсула атмосферага киришда 1600 °С гача бўлган ҳароратга бардош берди ва парашютлар ёрдамида океанга оҳиста қўнди.

 

Ер атмосферасига киришда экипаж аъзолари тортишиш кучидан тўрт баравар ортиқ юкни ҳис қилишди. NASA мутахассислари астронавтларнинг соғлиғи барқарор эканлигини тасдиқлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика