1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Насаф» ҳиндларни 6-0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди

Бир неча дақиқа олдин ОФК Кубоги доирасида ҳудудлараро ярим финал баҳсидан ўрин олган «Насаф» ва Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» учрашуви якунига етди.

«Насаф» ҳиндларни 6-0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди

 

Ушбу учрашувда «Насаф» футболчилари рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 6-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Қаршиликлар сафида Норчаев хет-трик қайд этган бўлса, Бозоров ва Нарзуллаев рақиб дарвозасига биттадан гол йўллади. Шунингдек, рақиб футболчиси Меҳта ўйиннинг дастлабки дақиқаларида автогол муаллифига айланди.

 

Мазкур натижадан кейин Қарши клуби ўз ҳудудида финал йўлланмасини қўлга киритди. Улар кейинги босқичда Гонгконгнинг «Ли Ман» жамоаси билан баҳс олиб боради.

 

Аввалроқ «Насаф»нинг Ҳиндистон клубига қарши ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.

 

Жамшид Амиров тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика