Марказий банк насия савдо бозори иштирокчилари учун ахлоқ қоидалари лойиҳасини эълон қилди.
Унга кўра, Насия ташкилотлари FinTex Ассоциациясига аъзо бўлиши шарт. Аъзоларга “Ишонч белгиси” берилади – бу хизматлар қонуний ва шаффофлигини кўрсатади.
Шартномаларда очиқлик талаб қилинади: маҳсулотлар, тўлов тартиби, комиссия ва жарималар ҳақида барча маълумот сайтда бўлиши шарт.
Мижозлар шартнома тузишдан олдин APR, умумий тўлов ва кечиктириш оқибатлари ҳақида тўлиқ хабардор қилинади.
Рекламада “0%”, “бепул”, “барчага мос” каби чалғитувчи иборалар тақиқланади.
Хизматлар фақат 18 ёшдан ошганларга кўрсатилади, илк лимит — 2 млн сўм. Қарз юки 50%дан ошмаслиги керак.
Фоиз ва йиғимлар йилига асосий қарзнинг ярмидан кўп бўлмаслиги белгиланади. Қарз ундиришда таҳдид ёки босим ўтказиш тақиқланади.


