Nordic Response 2024 ҳарбий машғулоти 4 мартдан 15 мартгача Финляндия, Норвегия ва Швециянинг шимолий ҳудудларида бўлиб ўтади.
Машқларда 20 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 50 га яқин кемалар, жумладан, фрегатлар ва сув ости кемалари, шунингдек, 100 дан ортиқ қирувчи самолёт ва вертолётлар иштирок этади.
Ушбу машғулотларда Белгия, Канада, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Норвегия, Испания, Швеция, Буюк Британия ва АҚШ ҳарбийлари иштирок этади.


