НАТО Жазоир, Озарбайжон, Иордания, Қувайт ва Ўзбекистон билан энергетика хавфсизлиги ва ундан кейинги муаммоларни, шунингдек, мавжуд шериклик доирасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришдан фойда кўрадиган асосий йўналишларни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди.
НАТО Ҳарбий қўмитаси раисининг ўринбосари, генерал-лейтенант Ленс Ландрум учрашув аввалида ҳамкор давлат ҳарбий вакилларни қутлаб, умумий муаммоларни ҳал қилиш ва глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш муҳимлигини таъкидлади.
«Ҳамкорларимиз билан мустаҳкам алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш орқали биз стратегик ва глобал муҳитни ижобий шакллантиришимиз, хавфсизлигимизни мустаҳкамлашимиз ва тобора рақобатдош ва мураккаб дунёда қадриятларимизни қўллаб-қувватлашимиз, шу билан бирга халқаро тартибни таъминловчи меъёрларни ҳимоя қилишимиз мумкин», — деди Ленс Ландрум.
НАТО вакилининг таъкидлашича, давлатлар, айниқса, муҳим инфратузилма ва энергия хавфсизлиги ҳақида гап кетганда, ўзларининг мустаҳкамлигини таъминлашга масъулдирлар.