1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият / 
  4. Навоийда 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди

19:52 / 04.09.2022

Навоийда 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Навоийда 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди

 

Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишонч телефонига Кармана туманида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатда туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси қирғоқларида балиқларнинг кўплаб нобуд бўлгани хабар қилинган. 

 

Ушбу ҳолат юзасидан бошқарма томонидан тезкор равишда ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш ишларига экология бошқармасининг 25 нафар инспектори жалб қилиниб, жами 829 дона (486 дона товонбалиқ, 113 дона сазан, 121 дона сом балиқ, 12 дона Туркистон мўйловдори, 97 дона Самарқанд храмуляси) балиқ нобуд бўлгани аниқланди. 

 

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Навоиязот” АЖ ва “Навоий иссиқлик электр стансияси” АЖ корхоналарининг Зарафшон дарёсига ташланадиган оқова сувларидан “Навоиязот” АЖ санитар лабораторияси ва экология бошқармасининг атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш аналитик лабораторияси билан “Навоиязот”АЖ корхонасининг №-219 қудуқ, №-214 қудуқ, №-480 цех ва дарёга қуйиладиган №-267 қудуқларидан оқова сувлар намуналари олинди.

 

Балиқларнинг оммавий нобуд бўлиш сабабларини аниқлаш мақсадида вилоят ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташхиси лабораторияси томонидан нобуд бўлган балиқлардан намуналар олинди. Нобуд бўлган балиқларни дарёдан йиғиб олиш учун қўшимча равишда резина қайиқлар ва Экология бошқармасининг давлат инспекторлари жалб этилиб, дарёдан йиғиб олиш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, табиатга етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика