Кеча, 9 июнь куни Навоий вилоятининг Нурота туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳолат Нурота тумани Деҳилабанд МФЙ ҳудудида содир бўлган. Унда Onix, Lacetti ва Damas автомашиналари ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲда Onix автомашинасида бўлган бир оиланинг 5 нафар аъзоси ва Lacetti ҳайдовчиси вафот этган. ЙТҲда қурбон бўлганларнинг 2 нафари воқеа жойида, қолган 4 нафари эса шифохонада ҳаётдан кўз юмган.


