1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Муқаддам у товламачилик бўйича ҳам судланган.

Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

 

Навоийда ҳоким ёрдамчиси жиноят устида қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

 

Қайд этилишича, Хатирчи туманида яшовчи 27 ёшли M.A. 25 млн сўм кредит олиш ва тадбиркорликни бошлаш мақсадида Б.Т орқали шу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Ш.И.гa учрашган. Ш.И. эса M.A.гa тавсиянома текинга берилмаслигини айтган. Мазкур ҳолат юзасидан қилинган мурожаат асосида тезкор тадбир ташкил этилиб, ҳоким ёрдамчиси M.A.dan 100 АҚШ доллари ва 900 минг сўм пулларни олаётган пайтда далилий ашёлар билан ушланган.

 

Ҳоким ёрдамчиси Ш.И. ва кредит олувчиларни топиб, унга элтувчи Б.T.гa нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган Ш.Т. бир неча йил муқаддам товламачилик жиноятини содир этиб, жазо муддатини ўтаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика