1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийда кредитдан қарздор МЧЖнинг мол-мулки хатланди

Ташкилот банкдан 3 млрд қарз олиб, ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаган.

Навоийда кредитдан қарздор МЧЖнинг мол-мулки хатланди

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бироқ, амалиётда тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари ҳам учраб туради.

 

Мисол учун, АТИБ “Ипак йўли банк” Навоий филиали томонидан “Б.И.Б.Ф.” МЧЖга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 3 млрд сўм миқдорида кредит ажратилган.

 

Кредит шартномаси бўйича масъуляти чекланган жамият раҳбари ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаганлиги сабабли, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг қарорига асосан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мулк ва автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Навоий вилоят бошқармасига келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида жамият раҳбари ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилиб, банк ҳисобрақамларига электрон инкассо топшириқномалар юборилган, барча мол-мулклари тақиққа олиниб, хатланган..

 

Шунингдек, қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, гаров таъминоти сифатида қўйилган XCMG HB58V русумли автокран воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб орилган тезкор тадбирлар давомида мазкур автокран Навоий шаҳар ҳудудидаги жанубий саноат зонасидан топилиб, хатланди.

 

Келгусида ушбу мулк электрон онлайн аукцион савдосига сотиш учун чиқарилиб, сотувдан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика