У Катмандудан 200 км узоқликдаги Покхара шаҳридан Жомсомга учиб кетган ва тез орада радарлардан ғойиб бўлган. Бу ҳақда Еuronews хабар берди.
"Tara Air Twin Otter самолёти Покхар аэропортидан Жомсга соат 9:55 да учиб кетди. Самолёт бортида 19 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилганидан 15 дақиқа ўтгач, алоқа узилиб қолди", — деди компания вакили Сударшан Бартаула.
Йўловчилар орасида 6 нафар хорижлик ҳам борлиги маълум. Улардан тўрт нафари Ҳиндистон, икки нафари Германия фуқаролари.
Ҳалокатнинг тахминий жойи аниқланди. Қутқарувчилар, ҳарбийлар ва полиция ходимлари жўнатилди.


