1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нидерландия бош аэропорти раҳбари истеъфога чиқди

Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида аэропортда янги хавфсизлик чоралари жорий этилади.

Нидерландия бош аэропорти раҳбари истеъфога чиқди

 

Нидерландиянинг «Schiphol» аэропорти (Амстердам) ижрочи директори Дик Беншоп аэропортдаги бир неча ойлик тартибсизликлардан сўнг истеъфога чиқди. Бироқ унинг ўрнига бошқа шахс топилмагунча ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

 

2018 йилдан бери «Schiphol» гуруҳини бошқариб келаётган Дик Беншоп аэропорт муаммоларни қандай ҳал қилгани ва бош директор сифатида ўз вазифаларини қандай бажаргани ҳақида кўп танқидлар бўлганини таъкидлади.

 

«Мен ўз хоҳишим билан кетяпман, «Schiphol»га янги бошланиш бериш учун», — деди у матбуот баёнотида.

 

Нидерландия матбуотининг ёзишича, йўловчилар хавфсизлик ходимларининг етишмаслиги ва багажга ишлов бериш бўйича ходимлар йўқлиги сабабли бир неча ойдан бери аэропортда узоқ навбатларда туришган ва бу ҳафта расмийлар давом этаётган муаммолар туфайли авиакомпанияларни парвозларни бекор қилишга чақирган.

 

Ёзда ходимларига соатига 5,25 евро миқдорида қўшимча ҳақ тўланган, бироқ сентябрь ойининг бошидан бу қўшимча тўлов бекор қилинган.

 

Масалан, душанба куни хавфсизлик ходимларининг 13 фоизи ишга келмаган. Luchtvaartnieuws.nl веб-сайтига кўра, аэропорт расмийлари авиакомпаниялардан октябрь ойида рейсларни 18 фоизга қисқартиришни сўрамоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика