Минтақани “Исломий давлат”нинг маҳаллий бўлимига алоқадор жангарилар назорат қилади.
Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум вақтида 15 киши қочишга муваффақ бўлган. Ҳозир жангариларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
2021 йилда мамлакатда 530 дан ортиқ тинч аҳоли жангарилар қўлида ҳалок бўлган. Кўпинча маҳаллий амалдорлар, жумладан, шаҳар ҳокимлари, қишлоқ раҳбарлари ва диний оқсоқоллар террорчилар нишонига айланади. Террорчилар шу тариқа минтақани беқарорлаштириш ва марказий ҳокимият нуфузига путур етказишга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда минтақада ИШИД жангариларидан ташқари “Ал-Қоида”га алоқадор қуролли гуруҳлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Эфиопияда исёнчилар юздан ортиқ одамни ўлдирган эди.


