1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Нижний Новгород шаҳридаги кейс-чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар ғолиб бўлди

Улар кубок ва диплом билан тақдирланишди.

Нижний Новгород шаҳридаги кейс-чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар ғолиб бўлди

 

Жорий йилнинг 18–21 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳрида “Ёшлар қарорлари” кейс-чемпионатининг ярим финал ва финал босқичлари бўлиб ўтди. Унда турли давлатлардан жами 102 та жамоа ва 1000 га яқин ёшлар қатнашди.

 

Мазкур танловда Ўзбекистон ёшлари номидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Шаҳноза Жолдасова, аъзолари Элбек Нурматов, Нодирбек Муродов, Отабек Шавкатов ва Aсқаржон Раҳматжоновдан иборат “Ренессанс” жамоаси иштирок этди. Ярим финал босқичида улар 20 та жамоа ичидан муносиб деб топилиб, энг кучли 10 та жамоа таркибидан 5-ўринни эгаллади. Финал босқичида эса 3-ўринга сазовор деб топилишди.



Жавоҳирбек Турсунов 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика