Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг депутатларга айтишича [https://t.me/SevaraJournalist/6960], яқин келажакда никоҳларни қайд этиш, яъни расмийлаштириш хизматини нотариусларга ҳам бериш режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар “Фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш даражасини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқда. Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Адлия вазири Р.Давлетов жавоб беряпти.