1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг энг яхши шахматчилари қаторига кирди

19 ёшли шахматчи бир ой ичида турнир жадвалида 22-ўриндан 15-ўринга кўтарилди.

Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг энг яхши шахматчилари қаторига кирди

 

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) январь ойидаги рейтингида дунёнинг энг яхши 15 нафар шахматчиси қаторига кирди.

 

19 ёшли шахматчи бир ой ичида турнир жадвалида 22-ўриндан 15-ўринга кўтарилди, Эло рейтинги эса 2727 дан 2744 га кўтарилди. Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон тарихида бундай рейтингга эришган биринчи шахматчи бўлди.

 

2015 йилнинг май ойида шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновнинг максимал рейтинги 2715 баллни ташкил этганди, аммо у ўшанда 11-ўринга кўтарилган. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика