31 давлатдан 80 нафар шахматчи иштирок этган мусобақа швейцарча тизими бўйича 9 турдан иборат бўлди.
"Турнирда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бекмуротовлар ҳимоя қилди.
Мусобақа якунларига кўра, 7 очко тўплаган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди", — дейилади Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.


