1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ногиронлар учун “Имкониятлар маркази” ташкил этилади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Ногиронлар учун “Имкониятлар маркази” ташкил этилади

 

Унга кўра, 2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда “Имкониятлар маркази” фаолияти ташкил этилади. 

 

“Имкониятлар маркази”:

 

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида фаолият юритади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.

Шунингдек, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар:

кўргазма ярмаркаси доимий тарзда ўтказилади;

ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги ахборотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Электрон кооперация порталига жойлаштирилади;

 

2023 йил 1 январга қадар ягона реестри юритилиши ташкил этилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари доирасида тегишли ташкилотлар харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида ўз ҳудудида Реестрга киритилган корхоналар ишлаб чиқарган товарларни сотиб олади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика