1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Номаълум манзилдан келган ҳаволага кирманг!

ИИВ Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди.

Номаълум манзилдан келган ҳаволага кирманг!

 

 

ИИВ Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди.

 

Хабарда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тарқалаётган "Янгилик барча Ўзбекистон фуқароларига 400.000 сўм ёрдам пули бериляпти, ёрдам пулини олиш учун пастдаги кўк ссилка устига босинг” мазмунидаги хабарлар келса, асло унга ишонмаслик сўралган. Шунингдек, бу хабарлар ёлғон экани таъкидланган. 

 

"Эътиборли бўлинг, бу сафар фирибгарлар ишонтириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб, зарарли ҳаволани тарқатган. Мазкур ҳавола орқали фирибгарлар Сизнинг банк пластик картангиздаги пулингизни ноқонуний ўзлаштиришни режалаштирган.

Номаълум манзилдан келган ҳаволага кирманг. Фейк хабарларга алданиб қолманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!", — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика