1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Нюкасл» Икарди ва Ремзи учун янги таклиф киритгани йўқ

Англиянинг «Нюкасл» клуби Мауро Икарди ва Аарон Ремзи учун ҳали янги таклиф киритмади.

«Нюкасл» Икарди ва Ремзи учун янги таклиф киритгани йўқ

 

 

Хабарларга кўра, Икарди келгусида «ПСЖ» сафини тарк этмоқчи эмас. Ремзи эса ўз келажаги ҳақида қишки трансфер ойнасида қарор қабул қилиш ниятида.

 

Икарди 2019 йилда «Интер»дан 50 миллион евро эвазига Париж клубига кўчиб ўтганди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Икардининг ҳозирги нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.

 

Ҳужумчининг «ПСЖ» билан шартномаси 2024 йил 30 июнгача тузилган. Ремзи «Ювентус»га  2019 йилда Лондоннинг «Арсенал» жамоасидан ўтган. Футболчининг туринликлар билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнигача амал қилади.

 

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика