1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Октябрда қуёш тутилиш ҳодисаси юз беради

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири қуёш тутилишини кузатиши мумкин.

Октябрда қуёш тутилиш ҳодисаси юз беради

 

Маълумотларга кўра, бу 2023 йилдаги сўнгги Қуёш тутилиши ҳодисасидир. Ушбу жараёнда Қуёш ҳалқа шаклида тутилади. Яъни Ой Қуёш нурини тўлиқ тўсиб қўймайди, балки унинг фақат марказини беркитиб, ёрқин ҳалқа эффектини ҳосил қилади.

 

Ушбу жараён тахминан 5 дақиқа 17 сония давом этиши кутилмоқда. АҚШ, Марказий Америка, Колумбия ва Бразилия аҳолиси ушбу астрономик ҳодисани кузатиши мумкин. Аммо астрономик ҳодисани ҳимоя воситаларисиз оддий кўз билан томоша қилиш хавфли. Шу сабабли қизиқувчилар учун ҳимоя плёнкали оптик ускунадан фойдаланиш тавсия этилади.

 

Қуёш тутилиши Тинч океанидан бошланиб Кариб денгизи устида тугайди. Маълумот ўрнида, дунёнинг йирик расадхоналари ушбу воқеани тўғридан-тўғри трансляция қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика