1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Олдимизда катта вазифалар турибди" — Бахтиёр Саидов

Айни дақиқаларда Самарқандда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.

"Олдимизда катта вазифалар турибди" — Бахтиёр Саидов

 

Самарқандда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ делегациялари иштирокида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон президентининг табрик сўзларини етказди.

 

Бахтиёр Саидов ўзининг кириш сўзида мазкур йиғилиш иштирокчилари олдида турган катта вазифаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, у белгиланган мақсадларга эришиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

 

“Бизнинг учрашувимиз МДҲ доирасида 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган муҳим тадбирлар дастурини очади, улар жуда воқеаларга бой бўлади. Олдимизда катта вазифалар турибди, саъй-ҳаракатларимизни янада бирлаштириб, ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришамиз”, — деди Саидов.

 

Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар идоралари вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси бош котиби иштирок этмоқда.

 

Саммит кун тартибига Ҳамдўстлик маконидаги ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича ўнга яқин масала киритилган.

 

Маълумот ўрнида: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги СССР парчаланганидан сўнг 1991 йил декабрида ташкил топган. Ҳамдўстликнинг асосчилари Россия, Беларусь ва Украина эди. Халқаро уюшмага Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам киради.

 

2023 йилда МДҲга Қирғизистон раислик қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика