Дания технологик университети мутахассислари инсон ҳаётининг асосий босқичларини олдиндан кўра оладиган ва унинг ўлимигача бўлган йўлини кузата оладиган ноодатий сунъий интеллектнинг ривожланиши ҳақида маълумот беришди.
Дастур ҳар қандай воқеани башорат қилиш имконини беради. Аммо бунинг учун у одамларнинг ҳаёти ҳақидаги жуда кўп маълумотларни таҳлил қилиши керак. Алгоритм ChatGPT каби машҳур нейрон тармоқлар томонидан қўлланиладиганларга ўхшайди.
Алгоритмнинг ишлаши таҳлили шуни кўрсатдики, ўлимни башорат қилиш ҳақида гап кетганда, бу 78 фоиз ҳолларда тўғри чиқади. Бошқа шаҳарга ёки бошқа мамлакатга кўчиб ўтишни башорат қилишда ишончлилик 73 фоизни ташкил этди.
Life2vec муаллифларининг таъкидлашича, уларнинг лойиҳаси биринчи навбатда жамият манфаатига хизмат қилиши ва, масалан, маълум бир касалликнинг ривожланиш хавфи билан боғлиқ нохуш ҳодисаларни башорат қилишга ёрдам бериши керак.


