1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажоновда допинг аниқланди

Шу сабабли боксчи вақтинча мусобақалардан четлаштирилди.

Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажоновда допинг аниқланди

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Муллажоновдан олинган допинг намунаси таркибида тақиқланган модда аниқлангани маълум бўлди, дея хабар бермоқда Халқаро тест агентлиги.

 

Ёзилишича, 2025 йил 11 июнь куни Муллажоновдан олинган намунада метастерон метаболитлари аниқланган. Бу модда Жаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган гормон тоифасига киритилган. У сунъий йўл билан тайёрланадиган гормон бўлиб, мушак массасини ошириш, куч ва чидамлиликни кўпайтириш хусусиятига эга.

 

Ушбу ҳолат юзасидан спортчи агентлик томонидан огоҳлантирилган. Спортчининг “Б намунаси”ни таҳлилга топшириш ҳуқуқи мавжуд. Агар “Б намунаси” ҳам ижобий натижани тасдиқласа ёки спортчи текширувдан бош тортса, ҳолат антидопинг қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади ва унга нисбатан мусобақалардан четлаштириш жазоси қўлланилиши мумкин.

 

Маълумот учун, Муллажонов оғир вазн тоифасида (+92 кг) рингга чиқади. У Осиё ўйинлари ва Париж Олимпиадаси чемпиони бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика