Ўзбекистон шахматчиларига 600 млн сўмгача, уларнинг мураббийларига эса 300 млн сўмгача бир марталик пул мукофоти берилиши мумкин.
Халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган шахматчига ҳам 30 млн сўм мукофот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг чемпиони бўлгани хабар қилинганди.


