1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Олий маълумотли боғча ходимлари маоши оширилади

Бу ҳақда вазирлик хабар қилди.

Олий маълумотли боғча ходимлари маоши оширилади

 

Мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг маоши оширилади. Бу ҳақда вазирлик хабар қилди.

 

2023 йил 1 июндан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб мактабгача таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ҳам татбиқ этилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1,5 бараварга оширилади.

 

2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика