Аввалроқ «Kompromatuzb» иши юзасидан бошланган суд жараёни ёпиқ тарзда кўриб чиқилиши ҳақида хабабр берилган эди. Ҳолат юзасидан Олий суд матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Х. Д, С. Х, А. А. ва М. М. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланган.
Суд судланувчилар Х. Д. ва М. М. нинг жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқиш ҳақида келтирган илтимосномаларини муҳокама қилиб, ишда иштирок этаётган давлат айбловчиси ҳамда ҳимоячиларнинг фикрларини тинглаб, ушбу жиноят ишини Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқиш ҳақида ажрим чиқарилган.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади, дейилади Олий суд расмий хабарида.


