Бош прокуратура Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида юз берган қотиллик бўйича расмий баёнот берди. Қайд этилишича, 8 август куни Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак ўзаро келишмовчилик оқибатида 56 ёшли эркакка пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.