1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Олмалиқда жабрланган ҳиндлардан 3 нафари вафот этгани айтилди

Кеча Олмалиқ (ОКМК)даги 3-мисни бойитиш фабрикаси қурилишида қурувчиларни том босиб қолгани хабар қилинганди.

Олмалиқда жабрланган ҳиндлардан 3 нафари вафот этгани айтилди

 

20 февраль куни жабрланган ҳиндистонлик ишчи-ходимларнинг 27 нафарига тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган. 4 нафар жабрланганларга Оҳангарон тумани шошилинч тиббий марказида тез ёрдам кўрсатилди ва шифохонадан жавоб берилди.

 

23 нафар жабрланганларга Олмалиқ шаҳар шошилинч тиббий марказида тезкор тиббий ёрдам кўрсатилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари ёрдамида 6 нафар бемор операция қилинди. Бугунги кунда 6 нафар жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар Республика Ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида муолажаларни давом эттиряпти, аҳволлари қониқарли.

 

Шунингдек, қолган 17 нафар жабрланувчига Олмалиқ шаҳар шошилинч тиббий марказда тиббий ёрдам кўрсатиляпти, аҳволлари ўрта ва енгил ҳолатда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика