Жорий йилнинг 4 март куни соат 21:00 ларда Олмазор тумани Жарариқ кўчаси 11-уй қаршисида (вояга етмаган) ҳайдовчи 2008 йилда туғилган Қ.С. бошқарувида бўлган Spark, 1984 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Нехиа-2 ҳамда 2000 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Автоҳалокат натижасида Нехиа-2 ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Шунингдек Spark русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва 1 нафар 2009 йилда туғилган йўловчиси тан жарожат олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.


