1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Олтин нархи рекорд даражада кўтарилди

Инвесторлар хавфсиз актив сифатида олтинга сармоя киритишмоқда.

Олтин нархи рекорд даражада кўтарилди

Олтин нархи Осиё савдосида рекорд даражага кўтарилди. Бу эса АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ва иқтисодий ноаниқликлар туфайли хавфсиз жойга бўлган талабнинг кучайишидан далолат беради. Олтин нархи бир унция учун 3220 долларгача ошиб, тарихий энг юқори даражага етди.

 

Хабарларга кўра, сариқ метал бу ҳафта таъсирчан даромад келтириб, бошқа барча металлардан устун бўлди. Инвесторлар хавфсиз актив сифатида олтинга ва енга сармоя киритишда давом этмоқда. АҚШ Ғазначилик облигацияларининг баҳоси пасайиб, даромад ошган бўлсада, бу трендни янада кучайтирди.

 

Спот олтин нархи 1% дан ошиб, рекорд даражага – унцияси 3220,20 доллар га етди, июнь ойида муддати тугайдиган олтин фючерслари эса 1,7% га ошиб, 3231,69 долларни ташкил этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика