1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Олтин тўп”гa қайси футболчилар асосий даъвогар?

Кучли бешликда жиддий кураш бўлиши кутилмоқда.

“Олтин тўп”гa қайси футболчилар асосий даъвогар?

 

"Олтин тўп" учун курашда терма жамоадаги натижалар ҳам ҳисобланади. Афтидан, бу миллий чемпионатдаги кўрсаткичлардан юқори туради. Ўтган йиллардан бошлаб биз аслида нима муҳимлигини тушуниб етгандекмиз. 2022/2023 йилги мавсумдаги "Олтин тўп" тақдимотида Лионел Мессининг Қатардаги ғалабаси туфайли ғолибликни қўлга киритиши, Эрлинг Ҳоланд ва Родрининг клуб миқёсида эришган барча муваффақиятларидан устун келганди.

 

Ҳозир эса терма жамоалар миқёсидаги муҳим турнирларда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. Бу жаҳон чемпионати эмас, балки Европа чемпионати ва Америка кубогида ҳам юз бериши мумкин. Айтишимиз мумкинки, саралаш босқичлари доирасида Виниcиус, Жуде Беллингем, Ҳарри Кейн ва Тони Кроос юқори натижаларни қайд этди. Бу рўйхатга Килиан Мбаппени ҳам қўшишимиз мумкин. Мазкур бешлик соврин учун асосий номзодлар бўлиши айтилмоқда. Қолаверса, бугунги кунда устунлик кўпроқ Беллингем ва Виниcиусда қолмоқда. Инглиз футболчиси мавсумнинг биринчи ярмида ажойиб ўйнади, бразилиялик ҳужумчи эса иккинчи ярмида жамоани ортидан эргаштира олди. Чемпионлар лигаси финалидаги гол ҳам шулар жумласидан. Барча масала терма жамоалардаги натижаларга қаратилиши мумкин.

 

Агар кутилмаганда Евро-2024ни Англия терма жамоаси қўлга киритса, унда вазият ноаниқ бўлиб қолиши мумкин. Негаки, Беллингҳем бу йил Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиқди, голлар ва паслар бўйича "Реал"нинг энг яхши футболчисига айланди. Демак, Ҳарри “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун алоҳида иш қилиши керак. Акс ҳолда, Англия Европа чемпионатида ғалаба қозонган тақдирда ҳам, соврин Жудега насиб этади.

 

Бироқ, соврин учун асосий давогар ҳамон Виниcиус. У жароҳат туфайли мавсумнинг учдан бир қисмини ўтказиб юборди, аммо у ҳали ҳам кўпчилик футболчилар орасида фаворит ҳисобланади. Битта муаммо Бразилия терма жамоаси билан муваффақиятсиз ўйин бўлиши мумкин. Сўнгги пайтларда жамоа унчалик яхши ўйинлар кўрсата олмаяпти: ЖЧ-2026 саралаш гуруҳида терма жамоа олтинчи ўринда (икки ғалаба, битта дуранг ва учта мағлубият). Бу йил Евро ва Америка кубоги финаллари бир кунда - 14 июлда бўлиб ўтади. Шунда 2023/2024 йилги мавсум якунланади ва биз “Олтин тўп”га ким лойиқлигини билиб олишимиз мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика