Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
ДунёАвг 01, 2022 09:26
OPEC бош котиби: Россия билан нефть бозорида рақобат қилмаймиз

 

OPEC (The Organization of the Petroleum Exporting Countries – нефть экспортёр давлатлари ташкилоти) бош котиби Хайсам ал-Ғайс Россия билан нефть бозорида рақобат бўлмаслигини маълум қилди

 

Бош котиб Москвани дунё энергетика бозоридаги йирик ўйинчи деб атаган. Ал-Ғайс Россиянинг OPEC+ келишувида иштирок этиши унинг муваффақиятли амалга оширилишининг гарови эканини таъкидлаган.

 

У нефть нархи ошишини нафақат Украина, балки қўшимча ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги билан изоҳлаган.

 

Маълумот ўрнида: OPEC+ келишувига 2017 йилда эришилган. 2020 йилда у 2022 йил охирига қадар узайтирилди. Келишув орқали нефть ишлаб чиқарувчи давлатларнинг “қора олтин” қазиб олиши учун лимит ўрнатилган. Россия-Украина можароси ортидан Вашингтон бир неча бор Саудия Арабистонига нефть қазиб олишни кўпайтиришни сўраб мурожаат қилди. Аммо Ар-Риёд OPEC+ келишувини бузмаслигини таъкидлади.

 

Аввалроқ Саудия Арабистони янги OPEC+ келишувини ишлаб чиқаётгани тўғрисида хабар берилганди

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш