Оқ уйдаги хавфсизлик учун масъул бўлган АҚШ Махфий хизмати болани президент қароргоҳи атрофидаги шимолий майсазорда юрганини кўриб қолди ва болани олиб чиқиб, ота-онасига берди. Улар қисқа сўроққа тутилган.
ОАВнинг қайд этишича, бу Оқ уй ҳудудига девор баландлиги деярли икки баравар оширилиб, 3,9 метрга етганидан бери биринчи "муваффақиятли босқиндир". Панжаралар орасидаги масофа тахминан 12,7 СМ.


